Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойи бўлиб ўтди.

28/03/2022

🔰Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойи бўлиб ўтди.
Қурилтойда Ўзбекистон Республикаси Савдо - саноат палатаси фаолиятининг сўнгги 5 йилда Адхам Ильхамович Икрамов раҳбарлиги остида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи билан танишдик.
 Айтиб ўтишим ўринлики, мазкур давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Савдо - саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик аълоқалари юқори босқичда амалга оширилди.
  Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.
Мазкур йиғилишда Савдо - саноат палатасининг раёсат аъзоси сифатида иштирок этдим. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг 19-моддасида “Палата раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига кўра Палата Қурултойи делегатлари томонидан лавозимга сайланади” деб белгилаб қўйилган.
Мазкур Қонун талабларига риоя қилган ҳолда Қурултой ишида республикамизнинг барча ҳудудларидан сайланган 298 нафар делегатлардан 285 нафари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Савдо-саноат палатаси раиси лавозимига тақдим қилинган Ваҳабов Даврон Абдужалалович номзоди делегатлар томонидан ушбу лавозимга сайланди.
Адхам Илхамович Икрамовга келгуси фаолиятларида ҳам улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.
Янги иш фаолиятини бошлаган
Вахoбов Даврон Абдужалоловичга бошлаган масъулиятли фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаган ҳолда Савдо саноат палатаси ва Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси ўртасдаги ҳамкорлик бардавом бўлишига умид билдираман.

Отабек Жиянбаев,
Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси